
Ўзбек адабиётининг йирик номоёндаларидан бири марҳум Эркин Воҳидов 13 йил аввал Шавкат Мирзиёев ҳақида айтган гапларини сайлов олдидан upl интернет портали (рус тилида) оммалаштирди.
Эркин Воҳидов: «Мен Шавкат Мирзиёевни 1989 йилдан буён танийман. У ғайратли инсон. Шавкат Мирзиёев икки катта вилоятларнинг ҳокими сифатида ўзини кўрсатиб улгурди. У ривожланиш ва чўққиларни забт эта олиши мумкинлигини исботлаб берди. У доим ўз қарашларига ва йўналишига эга бўлган. У бошқарувчилик қобилиятига эга эканлигини тўлиқ номоён эта олди. Менинг фикримча, бугун Ўзбекистонга ана шундай кучли характерга эга шахслар керак. Унинг иш тажрибаси ва тиришқоқлиги келажакда унга ёрдам беради. У иқтисодиёт, илм фан ва буюк қадриятларимизнинг ривожланишига катта ҳисса қўшади деб умид қиламан.»
Халқ шоири ва қаҳрамони Эркин Воҳидов ушбу нутқини Ш.Мирзиёевнинг Бош вазирликка тайинланиши вақтида айтиб ўтган эди.
Манба:diydoraziz.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар