20:01 / 28.03.2025
518

Рухсатномасиз «тонировка» учун белгиланган жарима миқдори камайтириладими?

Рухсатномасиз «тонировка» учун белгиланган жарима миқдори камайтириладими?
Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни 126-1-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, ҳайдовчилар ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатномада кўрсатилган талабларни бузиб, транспорт воситаларидан фойдалангани учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида (375 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.

Ҳозирда тегишли рухсатномасиз кўзгусимон ва туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойданиш БҲМнинг 25 баравари (9 млн 375 минг сўм) миқдорида жарима белгиланишига сабаб бўлади.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 11 апрелга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июл ойида Стратегик ислоҳотлар агентлиги маъмурий жарималар миқдорининг содир этилган ҳуқуқбузарликка мутаносиблигини текширишга чақирган эди. Агентлик, хусусан, автомобил ойналарини рухсатномасиз қорайтирганлик учун назарта тутилган жарима миқдорини қайта кўриб чиқиш кераклигини маълум қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият