
Фото: Миграция агентлиги
Ўзбекистон делегацияси Словакиянинг қатор расмий идоралари, хусусан, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Меҳнат, ижтимоий масалалар ва оила вазирликлари мутасаддилари билан музокаралар ўтказди.
Асосий эътибор қонуний миграцияни қўллаб-қувватлаш, Словакиядаги бўш иш ўринларига Ўзбекистондан мутахассисларни жалб қилиш, ишчи визаларининг чиқиш муддатларини қисқартириш каби масалаларга қаратилди.
Словакия томони ўтган йили Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари учун жами 3000 та квота ажратилгани, бироқ тез орада кўпчилиги Словакияни тарк этиб, Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига ўтиб кетганини алоҳида таъкидлади. Бу ноқонуний миграцияга ҳисса қўшиши билдирилди.
Шу каби масалаларга ечим сифатида миграция оқимини рақамлаштириш устида биргаликда ишлашга, Ўзбекистон учун квоталарни алоҳида белгилашга келишиб олинди.
Шунингдек, икки давлат ўртасида миграция жараёнларини тартибга солишга қаратилган Ҳукуматлараро битим лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва тез орада ижобий қарорлар қабул қилинишига ишонч билдирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар