
Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган масжидда газ портлади. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Маълум қилинишича, Избоскан тумани “Мирзо Улуғбек” МФЙ ҳудудида жойлашган масжидларинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Ҳодиса содир бўлган жойга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида барча мутасадди масъуллар етиб келган, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Қўшимча маълумотлар маълум қилинади.
Фото: ФВВ “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар