
Вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлаш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суд қарорига асосан алимент ундирилади.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг қарорига асосан фуқаро М.К.дан икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Боёвут туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Қарздор алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб, яшириниб юрганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор топилиб, жавобгарлик масаласини ҳал этиш жараёнида 99.922.000 сўм алимент қарзи тўлиқ ундирилди.
Бюро томонидан вояга етмаган шахслар манфаати алоҳида назоратга олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар