date
views 125

Наманганда корхонадан 44,8 млрд сўм солиқ қарздорлиги ундирилди

Наманганда корхонадан 44,8 млрд сўм солиқ қарздорлиги ундирилди
Иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси органлари олдида турган устувор йўналишлардан биридир. Бу борада Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, яқинда олиб борилган ижро ҳаракатларидан сўнг кўп тармоқли ишлаб чиқариш жамиятдан 44,8 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

Маълум бўлишича, бошқарма иш юритувидаги "A.S.T" тўқимачилик корхонасидан давлат фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш бўйича ижро ҳужжати келиб тушган.

Қарздор корхонага қонун талаблари асосида 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Афсуски, ихтиёрий муддатда қарздор солиқ қарзини тўламаган.

Оқибатда эса мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор жамият мол-мулки ва банк айланма маблағларига тақиқ солинган. Шундан сўнг, жамиятдан солиқ бўйича юзага келган қарздорлик ундирилиб, бюджетга йўналтирилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда корхонадан 44,8 млрд сўм солиқ қарздорлиги ундирилди
-->