date
views 165

Андижондаги корхонада Президент нималарни кўздан кечирди?

Андижондаги корхонада Президент нималарни кўздан кечирди?
Президент Андижон вилояти Булоқбоши туманида жойлашган “Файз-М” корхонаси фаолияти билан танишди.

Бу корхона мато тўқиш, бўяш ва тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Йилига 4 миллион 200 минг дона, 50 турдаги маҳсулот тайёрланади. Мингга яқин инсон иш билан таъминланган. Ходимлар малакасини ошириш мақсадида дизайнерлик маркази фаолият юритмоқда.

Туркия, Германия ва Хитойдан келтирилган замонавий ускуналар маҳсулот сифатини таъминламоқда. Корхона йилига 6 миллион долларлик экспорт амалга оширмоқда.

Президент ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириб, сифатни ошириш ва экспорт бозорларини кенгайтириш бўйича тавсиялар берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижондаги корхонада Президент нималарни кўздан кечирди?