date
views 27

Тадқиқот: Аёллар дўстларини танлашда ҳидга аҳамият беради

Тадқиқот: Аёллар дўстларини танлашда ҳидга аҳамият беради
Корнелл университети олимларининг янги тадқиқотига кўра, аёллар ўзаро дўстлик муносабатларини шакллантиришда инсон танасидан келадиган ҳидга эътибор қаратади, деб хабар бермоқда New Cornell нашри.

Тадқиқот давомида иштирокчи аёллар аввал бошқа инсонлар томонидан кийилган футболкаларни фақат улардан келган ҳид асосида баҳолаганлар. Кейин эса худди шу одамлар билан шахсан учрашиб, қисқа муддатли мулоқотдан сўнг яна бир марта баҳолаш ўтказилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, биринчи босқичда тан ҳидига кўра берилган баҳо, кейинчалик ўша инсон билан шахсан мулоқотдан сўнг пайдо бўлган симпатия билан яқиндан боғлиқ экани аниқланган.

Тадқиқот муаллифларидан бири Вероника Зайас бу борада қуйидагиларни таъкидлади:

«Барча иштирокчилар ўзларига ким ёқиши мумкинлиги ҳақида аниқ бир тушунчага эга эдилар».

Унинг таъкидлашича, айнан ҳид орқали шаклланган бу тасаввурлар кейинги мулоқотлар давомида қайси инсон уларга ёқиши мумкинлигини олдиндан аниқлаш имконини берган:

«Гап кимнингдир ҳиди ёмон ёки яхши эканида эмас, бу кўпроқ индивидуал даражадаги шахсий реакциядир».

Тадқиқотда яна бир қизиқ фактга эътибор қаратилган. Шахсан мулоқотдан кейин инсон танаси ҳиди аввалгидан бошқача қабул қилина бошлаган.

«Бир марта мулоқот қилишнинг ўзи инсон танасидан келган ҳидни қабул қилишимизни ўзгартириб юборади», — деб таъкидлаган тадқиқотда иштирок этган аёллардан бири.

Шундай қилиб, инсонлар ўртасидаги муносабатларда нафақат ташқи кўриниш ёки характер, балки шахсий даражадаги индивидуал ҳидлар ҳам муҳим аҳамият касб этиши мумкинлиги илмий жиҳатдан исботланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадқиқот: Аёллар дўстларини танлашда ҳидга аҳамият беради