
Президент томонидан “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги муҳим фармон имзоланди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси номи расман ўзгартирилиб, энди у Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси деб юритилади.
Янги мақсад — исломшунослик соҳасида замонавий билим ва тажриба
Академияга таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси мақоми берилди. У исломшунослик ва диншунослик соҳаларида юқори малакали мутахассислар, дарсликлар ва илмий қўлланмалар тайёрлашга ихтисослашади.
Академиянинг асосий вазифалари:
- Исломшунослик, диншунослик, дин психологияси, ислом иқтисодиёти, манбашунослик ва халқаро муносабатлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш;
- Илғор педагогик технологиялар ва халқаро таълим тажрибаси асосида таълим жараёнини ташкил этиш;
- Виждон эркинлиги ва конфессиялараро бағрикенгликни ривожлантириш, радикализм ва экстремизмга қарши тадқиқотлар олиб бориш;
- Диний-маърифий адабиётлар нашри ва интернетда таълим ресурслари яратиш ҳамда мунтазам янгилаб бориш;
- Талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатлар, Ватанпарварлик, касбга садоқат каби туйғуларни шакллантириш;
- Халқаро ва маҳаллий илмий ва таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйиш.
Академия молияси — давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Академия фаолиятидаги харажатларни қоплаш учун тўлов-контракт асосидаги даромадлар етишмаган тақдирда, давлат бюджети ҳисобидан ажратилган маблағлар доирасида тузатишлар киритилади ва қоплаш таъминланади.
Сиз бу ўзгаришни қандай баҳолайсиз? Исломшунослик соҳасидаги илмий юналишларнинг ривожи мамлакатимизда қандай ижобий ўзгаришларга олиб келиши мумкин, деб ўйлайсиз? “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.