Австралиянинг Перт шаҳрида 4 ойлик мушукча эгасини заҳарли илон ҳужумидан қутқариб қолди. Бу воқеа ҳақида WАтодай нашри берган хабарга асосланиб "Мулоҳаза" нашри маълум қилмоқда. Мушук соҳиби Иван Макнамаранинг айтишича у мушугининг бурчакдан кўз узмаётганлигидан ҳайрон бўлган ва бурчакка қараб ботинка ичидаги заҳарли илонга кўзи тушган.
Чақирилмаган меҳмон дарров шкаф тагига қараб ўрмалаб қолган. Бироқ Макнамара уни бошқа ботинкаси билан босиб турган ҳолда ёрдамга қаллиғини чақирган. Улар биргаликда илонни пластик идишга қамашган ва ташқарига қўйиб юборишган.
Австралияда бундай йўлбарс терили илонлар кўп учрайди. Улар чаққанда одам кўпинча ҳалок бўлади. Ушбу илонларнинг узунлиги 2 метргача етади.
Ўтган йили 8 ноябрда бундай илонлардан бирининг тишлашидан АҚШлик фуқаро нақ ўлишига оз қолган. У илонни ўлдириб узилган бошни ушлаб ташқарига олиб чиқаётганида чалажон илон боши унинг қўлини тишлаб олган. Бироқ унинг омади келиб тирик қолган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди