
Ўзбекистонда тўй-маросимларни ўтказиш тартибини тартибга солиш бўйича янги лойиҳа тайёрланмоқда. Бу ҳақда Президентнинг «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар режасида маълум қилинган.
Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг август ойига қадар мамлакатимизда тўйлар, оилавий байрамлар, турли маъракалар ва бошқа маросимларни ўтказишни тартибга солиш мақсадида парламент палаталари кенгашлари томонидан махсус қўшма қарор қабул қилиниши режалаштирилган.
Шу билан бирга, ёш авлодда тежамкорлик маданиятини шакллантиришга қаратилган янги механизмлар ишлаб чиқилади. Ушбу лойиҳанинг ижроси учун Олий Мажлис палаталари, Маданият вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита масъул қилиб белгиланди.
Эслатиб ўтиш жоизки, 2018 йил март ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев ҳашаматли тўйларни кескин танқид қилиб, давлат амалдорларининг ортиқча дабдабали тўйларга боришини қатъий тақиқлаган эди.
«Ҳамма бир хил, оддий тўй қилсин. Агар бирорта раҳбар — прокурор бўладими, солиқ инспектори бўладими, ҳоким ёки чегарачи бўладими — белгиланган меъёрдан чиқса, ўша куниёқ қамайман. Вазир ёки бош вазир ўринбосари 500 кишига мўлжалланган дабдабали тўй қилишга маблағни қаердан топади? Бу маблағнинг тагида ўғрилик ётибди, ҳаммасини суриштирсак, ўғрилик бўлиб чиқади!», — деганди давлат раҳбари.
Ушбу янги лойиҳа Ўзбекистонда тўй ва маросимларни ўтказиш маданиятини янада такомиллаштириб, исрофгарчиликка чек қўйишда муҳим ўрин тутиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар