date
views 3

МИБ: Ишчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

МИБ: Ишчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан қарздор “XO`JAYLI MAXSUS SUV PUDRAT” МЧЖдан 10 та ишчи ходимларнинг фойдасига жами 221,5 млн. сўм ойлик иш ҳақиларини ундириш белгиланган.

Шунга қарамасдан, жавобгар "XO`JAYLI MAXSUS SUV PUDRAT" МЧЖ томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган ва ишчиларнинг иш ҳақилари тўлаб берилмаган.

Шунда, улар суд қарорига асосан чиқарилган ижро варақаларнинг ижросини таъминлаб беришни сўраб, Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлимига топширишган ва бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли “CLG 925 LL” русумли эксковатор тегишли тартибда хатловга олиниб, электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган.

Ўтказилган аукцион савдосида ушбу мулк 318,9 млн. сўмга сотилган бўлиб, сотувдан тушган пул маблағлари қарздорнинг 10 та ишчилар олдидаги 221,5 сўм қарздорлигини қоплашга йўналтирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Ишчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди