
Асака туманида яшовчи фуқаро Элликқалъа туманида жойлашган мактаб ва боғча ходимларига маиший техника буюмлари баҳосига арзонлаштирилган "50 % Акция” бўлаётганлигини айтиб, маиший техника воситаларини 50 фоиз миқдорини олдиндан тўлов қилгани ҳолда 14 кун ичида маҳсулотни олиши мумкинлигини айтган. Бироқ, 14 кун ичида маҳсулотни етказиб бермасдан фуқароларга жами 11,6 млн. сўм зарар етказган.
Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судининг ҳукми билан у ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари, 34 000 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида жиноий жарима пуллари тўлиқ ундирилди.
Ҳурматли фуқаролар, фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслигингиз учун маиший техника ёки бошқа бойликларни сотиб олишда савдо дўконларининг расмий дилерларига ёки расмий вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар