date
views 32

Фоиз қурбони бўлманг! МИБ адолатни тиклади

Фоиз қурбони бўлманг! МИБ адолатни тиклади
Фарғонада Мажбурий ижро бюроси фуқаронинг ҳақли уйини қайтариб олишига ёрдам берди. Фоизга пул олиб, қарзини қайтара олмаган Т.Р. уйидан мажбурий чиқарилди.

Т.Р. фоизчига уйини нотариал тартибда гаровга қўйган эди. Қарзини тўлай олмагач, фоизчи уйни бошқа шахсга сотди. Суд A.T.нинг уйга бўлган ҳуқуқини тасдиқлади.

МИБ Фарғона шаҳар бўлими суд қарорини ижро этиб, Т.Р. оиласига уйни бўшатиш учун муддат берди. Огоҳлантиришларга қарамай, Т.Р. уйни бўшатмагач, МИБ мажбурий ижро чораларини кўрди.

Бу воқеа МИБнинг қонун устуворлигини таъминлаш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги муҳим ўрнини кўрсатади. МИБнинг қатъий ва адолатли ҳаракатлари туфайли А.Т. ўз уйига эгалик қилиш ҳуқуқини тиклади.

Эслатма: Фоизнинг аччиқ оқибатларидан сақланинг! Қарз олишдан олдин яхшилаб ўйланг ва молиявий саводхонлигингизни оширинг. Қонуний йўллар билан пул топинг ва қарз олишда эҳтиёткор бўлинг. Адолат қарор топишига ишонаверинг, МИБ ҳақиқат томонда!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фоиз қурбони бўлманг! МИБ адолатни тиклади