date
views 55

Фидокор инсонларга муносиб эҳтиром

Фидокор инсонларга муносиб эҳтиром
Ҳар йили 9 май куни юртимизда умумхалқ байрами – “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана - Ватан тинчлиги, халқ фаровонлиги ва юрт равнақи йўлида фидокорона хизмат қилган азиз инсонларни ёд этиш, уларнинг фидокорона меҳнатига юксак баҳо бериш ҳамда чуқур ҳурмат ила эътироф этиш учун муҳим имконият ҳисобланади.

Шу муносабат билан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари ходимлари томонидан соҳа фахрийлари хонадонларига ташрифлар уюштирилди. Учрашувлар чоғида фахрийларнинг ҳаёт йўли, касбий фаолияти ва юртга қилган хизматлари ёдга олинди, уларга самимий табриклар билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Бу каби ташаббуслар соҳа фахрийларига бўлган юксак ҳурмат ва эътиборнинг амалий ифодаси бўлиб, жамиятимизда улуғ қадрият - кексаларга эҳтиром анъанасини янада мустаҳкамлайди.

Фахрийлар ўз навбатида, юртимизда ёш авлод тарбияси, уларнинг комил шахс бўлиб вояга етишига қаратилаётган эътибор ҳамда авлодлар ўртасидаги маънавий боғланишга берилаётган аҳамиятдан мамнун эканликларини билдирдилар. Улар ўз фаолияти давомида тўплаган билим ва тажрибаларини ёшлар учун ибрат мактаби сифатида қайд этиб, касбга садоқат, виждонан фаолият юритиш ва Ватанга сидқидилдан хизмат қилиш каби фазилатлар ҳақида ўртоқлашдилар.

Мазкур ташрифлар нафақат фахрийларнинг хизматларини қадрлаш, балки ёш авлод қалбида ҳурмат, масъулият ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Бундай учрашувлар, шубҳасиз, маънавий меросни авлоддан-авлодга етказишда муҳим восита вазифасини ўтайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фидокор инсонларга муносиб эҳтиром