date
views 7

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорлик дастурини имзолади
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ва Ўзбекистон мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов ўзаро учрашув ўтказиб, икки давлат ўртасида ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим келишувларга эришдилар. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда Interfax агентлиги.

Учрашув якунида томонлар 2026-2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича режани имзолашди.

Шунингдек, Ўзбекистон мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов россиялик ҳамкасбига Москвада бўлиб ўтган ҳарбий парадда қатнашган ўзбекистонлик ҳарбий контингентнинг юқори савияда тайёргарлик кўриши учун яратилган барча зарур шароитлар ва кўрсатилган эътибор учун самимий миннатдорчилик билдирди.

Ўз навбатида, Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ҳам Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизмга қарши олиб борилган курашдаги ўрнини, жумладан, совет армияси бўлинмаларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш ва ҳарбий-техник кўмак кўрсатишдаги хизматларини юқори баҳолади.

Имзоланган ушбу дастур икки давлатнинг ҳарбий ва мудофаа соҳасидаги муносабатларини янги даражага кўтаришга хизмат қилиши, шу билан бирга минтақада хавфсизлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Россия ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорлик дастурини имзолади