
Андижон вилоятида жамоатчиликни ҳушёр тортиши мумкин бўлган навбатдаги резонанс ҳолат рўй берди. Хонобод шаҳар жиноят ишлари бўйича суд раиси — Юнусжон Эгамбердиев коррупцияда гумон қилиниб, жиноят устида қўлга олингани маълум қилинди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси орқали эълон қилинди.
30 минг долларлик “усулда” фош этилди
Манбаларнинг хабар беришича, судья тезкор тадбир пайтида 30 минг АҚШ долларини пора сифатида қабул қилаётган пайтда ушланган. Мазкур ҳолат Ўзбекистон суд тизимидаги шаффофлик ва масъулият масалалари яна қай даражада долзарб эканини кўрсатмоқда.
Расмий баёнот: ваколат тўхтатилди, жавобгарликка розилик берилди
Судьялар олий кенгаши бу ҳолат юзасидан зудлик билан йиғилиш ўтказди ва расмий баёнот берди:
“Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг тақдимномаси асосида суд раиси Ю.Э. (Юнусжон Эгамбердиев)ни Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора олишга суиқасд) бўйича жиноий жавобгарликка тортиш масаласи муҳокама қилинди.
Якунда Кенгаш хулосасига кўра, судьялик ваколати тўхтатилди ва жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди”.
Тафсилотлар терговдан сўнг
Кенгаш сўзларига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва айбсизлик презумпцияси талабларига амал қилинмоқда. Шу боис, ҳозирча қўшимча маълумотлар ошкор этилмаслиги, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган баъзи хабарлар эса бўрттирилганлиги қайд этилган.
Яқинда тайинланганди
Маълумот учун, Юнусжон Эгамбердиев 2024 йил декабрь ойида беш йиллик муддатга Хонобод шаҳар суди раиси лавозимига тайинланган эди. Фақатгина бир неча ой ўтиб, унга нисбатан шундай оғир айбловлар илгари сурилиши жамоатчиликда кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Zamin.uz таҳририяти ҳолат бўйича барча расмий органлар фаолиятини диққат билан кузатмоқда. Суд тизимида адолат устуворлиги, шаффофлик ва жавобгарлик принципларининг сўзда эмас, амалда ишлашини таъминлаш — фуқаролар ишончини қайтаришда ҳал қилувчи омилдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар