
Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор фуқародан ундирувчи “Инфинбанк” АЖ фойдасига жами 777 млн. 216 минг 525,29 сўм қарз ундириш, ундирувни гаровдаги транспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 14.04.2025 йилда Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор ўзига тегишли бўлган гаровдаги “Chevrolet TAHOE”ни ўз хоҳиши билан кредит қарзини тўламаганидан сўнг ҳам давлат ижрочисига тақдим этмаган. Шундан сўнг, автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиниб, олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида “Chevrolet TAHOE” ҳаракатдан ушланиб, хатланган ва вақтинча сақлаш учун ундирувчига топширилган.
Банк фойдасига 777,2 млн. сўм миқдоридаги кредит қарзи қопланмаганидан сўнг, тарафлар ўртасида қарздорга тегишли бўлган транспорт воситаси 975.351.251 сўмга баҳоланиб, аукцион савдолари орқали реализация қилиш чоралари кўрилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар