
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 16 май куни АҚШнинг Юта штати Сенати аъзолари ва бизнес доиралари вакилларидан иборат делегация билан учрашув ўтказди.
Қайд этилишича, учрашувда таълим, бизнесни ривожлантириш, айниқса, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда технологиялар борасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ амалий қадамлар муҳокама қилинган.

Силиcон Слопес технологиялар ҳудуди ҳамда Юта штати университетлари билан алоқалар ўрнатишга катта қизиқиш билдирилган.
«Шунингдек, Ўзбекистон экспортчилари ва Солт-Лейк-Сити шаҳридаги Жаҳон савдо маркази ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилдик.

Ишончим комилки, бу мустаҳкам ва ўзаро манфаатли шерикликнинг ҳали бошланиши», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналига.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Саида МирзиёеваАҚШ СенатиБизнес вакиллариТехнологияларАёллар тадбиркорлигиЎзаро манфаатҲамкорликИшончЎзбекистон экспортчилари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар