
Интернетда тарқалган видеода, ППХ ходими савдо расталари орасидан бўйнини ушлаганча югуриб келгани, кейин тўхтаб, ерга ётгани, атрофдагилар унга ёрдамга шошилгани кўринади.
Ички ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, воқеа 19 май куни соат 18:30 ларда, Юнусобод тумани ИИО ФМБ пост-патрул хизмати инспектори сафдор И.Ибрагимов билан рўй берган.
Ер ости тушиш йўли олдида ўтиб кетаётган фуқаро ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотгани сабабли, ходим уни тўхтатиб текшираётган вақтида, фуқаро ёнида бўлган пичоқ билан тўсатдан ходимга ҳужум қилиб, бўйин қисмига жароҳат етказган.
Ходим тезкорлик билан касалхонага ётқизилиб, унинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилган. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумондор шахс ушланган. Аниқланишича, у – 1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти Пахтакор тумани яшовчи Ҳасанов Акром Турсунович бўлиб, 2005 йилдан бери руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради.
Юнусобод тумани прокуратураси жиноят иши қўзғатиб, тергов бошлаган.
ППХ ҲодимиЮнусобод ТуманиИчки ИшларЖиззах ВилоятиЖиноят ИшиХодимга ҲужумТезкор ТадбирРухий КасалликларГумондор Шахс Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар