23:07 / 26.11.2016
7 667

Исроилдаги черков азон айтилишига қўйилган тақиққа ўзига хос тарзда жавоб қайтарди

Исроилдаги черков азон айтилишига қўйилган тақиққа ўзига хос тарзда жавоб қайтарди

Исроилнинг азонларга нисбатан қилган чеклови ортидан черковлар ўз норозиликларини билдиришмоқда. Бу ҳақида Morocco World News нашри маълумотига асосланиб, Кун нашри хабар бермоқда.

Куни кеча тақиқларга жавобан бир қанча фуқаролар ўз уйларининг томларидан бир вақтда азон чақириб норозилик билдиришган эди. Бу ҳолат тасвирга туширилган видео эса интернет тармоқларида кенг омма орасида кескин баҳс-мунозарага сабаб бўлган эди.

Мусулмонларга ўз далдасини намойиш этиш мақсадида Насаро (Назарет) шаҳридаги бир черков баланд овозда шаҳар узра азон садоларини янгратди. Бу ҳаракат мусулмонлар томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Бу ҳам мусулмон ва христианлар ўртасидаги узоқ йиллик дўстлик алоқаларининг бир нишонаси бўлиб хизмат қилди.

Аслида, азонга тақиқ қўйилишига асосий сабаб Қуддуси шариф ҳокими уйи олдида яҳудийлар томонидан уюштирилган азонга қарши норозилик намойиши бўлган, дейилади айрим маълумотларда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Исроилдаги черков азон айтилишига қўйилган тақиққа ўзига хос тарзда жавоб қайтарди