10:39 / 27.11.2016
7 593

Фидель Кастронинг синглиси унинг дафн маросимига бормаслигини маълум қилди

Фидель Кастронинг синглиси унинг дафн маросимига бормаслигини маълум қилди

Кубанинг собиқ етакчиси Фидель Кастронинг кичик синглиси, ҳозирда Майамида яшовчи Хуанита Кастро акасининг дафн маросимига бормаслигини маълум қилди. "Мен Кубага дафн маросимига боришим ҳақидаги носоғлом гаплардан кейин аниқлик киритмоқчиман, мен ҳеч қачон оролга қайтмаганман ва ҳозир ҳам буни қилмоқчи эмасман", деб айтган 84 ёшли Хуанита Кастро дейилади Кун нашрида.

"51 йил аввал мен ватанлари учун кураша олишлари мумкин бўлган жойни излаб Кубадан кетган барча кубаликлар каби Майамига бадарға бўлганман. Мен катта ҳақ тўлашга мажбур бўлганимга қарамасдан, ўз фикримни ўзгартирмаганман", деб қўшимча қилди аёл.

Шу билан бирга у мафкуравий келишмовчиликларга қарамасдан, акаси вафотини изтироб билан қабул қилганини айтди. "Мен Фиделнинг синглиси сифатида, менинг акам ва опам Рамон ва Анхелита вафот этганидек, менинг қоним оқаётган одамни йўқотганимдан изтироб чекмоқдаман", деб айтган Хуанито. Кекса аёл кубаликлар "охир-оқибат бутун халқни бирлаштирадиган йўл топа олишларига" умид билдирди.

Хуанита Кастро Кубани 1964 йилда тарк этган. Шундан кейин у Куба ҳукуматини бир неча маротаба оммавий равишда танқид қилиб келган. Кейинроқ у 1961 йилдан АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси билан ҳамкорлик қилиб келганини тан олган.

20-асрнинг энг аҳамиятли шахсларидан бири бўлган Фидель Кастро 25 ноябрда вафот этди. Унинг вафоти бундай миқёсдаги сиёсий арбоблар билан бўладигандек, кўплаб баҳсларни келтириб чиқарди. Куба эса бу орада "Фиделдан кейинги ҳаётга" фаол тайёргарчилик кўришига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фидель Кастронинг синглиси унинг дафн маросимига бормаслигини маълум қилди