10:04 / 28.11.2016
7 125

Автобус йўловчиси маст ҳайдовчининг ўрнини эгаллади

Автобус йўловчиси маст ҳайдовчининг ўрнини эгаллади

Таллин – Рига йўналишида қатновчи автобусдаги аёл йўловчилардан бири маст ҳолатда транспорт воситасини ҳайдаётгани учун ҳибсга олинган ҳайдовчининг ўрнини эгаллашига тўғри келди. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, воқеа 26 ноябрда Тарту – Пярну – Икла трассасида юз берган. Полицияда Латвия чегараси томон келаётган ва кескин тормозланиб, авариявий ҳолатлар вужудга келтираётган автобус шубҳа уйғотган.

Полициячилар автобусни тўхтатганларида унинг ҳайдовчиси маст эканини аниқлашган ва уни машинани ҳайдашдан четлатишган. Шунда йўловчилардан бири, Трийн Кибур исмли аёл автобусни ҳайдашда ёрдам бериши мумкинлигини айтган. Аёлда автобусни ҳайдашга рухсат берувчи D тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган.

Полициячилар бунга қаршилик қилишмаган ва аёл йўловчиларни Латвия чегарасигача эсон-омон етказиб қўйган. Бироқ чегарада йўловчилар барибир бошқа автобусни бир неча соат кутишларига тўғри келган. Оқибатда автобусга эгалик қилувчи компания норози йўловчилардан кўплаб танбеҳ эшитган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автобус йўловчиси маст ҳайдовчининг ўрнини эгаллади