23:52 / 17.03.2015
10 987

Тошкентда ёниб кетган автобус 86-маршрутга тегишли бўлгани маълум қилинди

Тошкентда ёниб кетган автобус 86-маршрутга тегишли бўлгани маълум қилинди

17 март куни, соат 17:25 да Тошкент шаҳридаги “Чилонзор буюм бозори” яқинида Mercedes-Benz Conecto Low Floor русумли автобус ёниб кетгани хабар қилинган эди.

Аниқланишича, бу автобус 86-маршрут бўйича ҳаракатланган.

Газета.уз нашри “Тошшаҳартрансхизмат” актсионерлик компаниясидан олган маълумотга кўра, автобусда ёнғин чиққанида, ҳайдовчи ва йўловчилар биргаликда ёнғинни ўчириш ҳаракатларини амалга оширишган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келишгач, ёнғин бутунлай ўчирилган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқлиги айтилган.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаблари ўрганилмоқда.

Маълумот учун, 2013 йилдан буён пойтахтда 8 марта йўловчи автобуси ёниб кетган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ёниб кетган автобус 86-маршрутга тегишли бўлгани маълум қилинди