
Фарғона вилоятида эркак тортишув сабаб опасининг эри, яъни поччасини кетмон билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда “Ҳудуд” информацион дастурида хабар берилди.
Маълумотларга кўра, судланувчининг опаси ва поччаси ўртасида аввалдан оилавий низолар бўлиб келган. Уларнинг ўзаро тортишувлари қайнона, қайнука ва куёв ўртасида ҳам муносабатлар совишига сабаб бўлган.
Воқеа содир бўлган кун соат 13:00 ларда маст эркак таниши билан бирга қайнонасининг уйига келган. Мақсади болаларини олиб кетиш бўлса-да, бақир-чақир қилиб, қўшниларни уйғотган.
Буни эшитган қайнука кўчага чиққан. Шу вақтда қайнука билан почча ўртасида тортишув бошланган. Жаҳли чиққан қайнука поччаси ва унинг ўртоғини кетмон билан бир неча марта уриб, жароҳат етказган.
Тан жароҳатлари оқибатида судланувчининг опасини эри шифохонада вафот этган. Судланувчи эса 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Кадр: YouTube «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар