date

Тошкентда уйда тимсоҳ сақлангани аниқланди

Тошкентда уйда тимсоҳ сақлангани аниқланди
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ноодатий ҳолат қайд этилди — маҳаллий фуқаро ўз уйида Нил дельтасига хос бўлган хавфли ҳайвон — тимсоҳни сақлаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, фуқаро яшаш манзилида 1 дона Нил тимсоҳини ноқонуний равишда парваришлаб келган. Мазкур ҳолат тегишли идоралар томонидан аниқлангандан сўнг, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-1-моддаси 1-қисми асосида ҳуқуқбузарга нисбатан баённома расмийлаштирилди.

Экологик назоратчилар ҳолат юзасидан барча ҳужжатларни расмийлаштириб, суд органларига юборганини маълум қилишди. Айни вақтда, мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва зарур чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тимсоҳ Тошкент ҳайвонот боғига топширилган. Мутасаддилар мазкур ҳайвонга махсус шароитларда парвариш ва кузатув ташкил этган.

Эколог мутахассислар бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларни ноқонуний ҳайвон сақлашдан огоҳ этишмоқда. Чунки экзотик ҳайвонлар нафақат қонунбузарлик, балки инсон хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид солади.

Zamin.uz экзотик ҳайвонлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан янгиликларни батафсил ёритиб боришда давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда уйда тимсоҳ сақлангани аниқланди