date

Урганчда шоқоллар пайдо бўлгани ростми?

Урганчда шоқоллар пайдо бўлгани ростми?
Хоразм вилоятининг Урганч туманида ёввойи ҳайвон — шоқоллар пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси расмий баёнот берди.

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, шоқоллар Урганч туманининг Чандирқиёт қишлоғи, “Бақайлар” маҳалласи ҳудудида кузатилган. Айни вақтда ушбу ҳолатга қарши чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ёввойи ҳайвонлар назорат остида
Шоқоллар билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритар экан, Экология бошқармаси бу ҳолат “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун асосида кўриб чиқилаётганини билдирди. Ушбу қонун талабларига биноан, ҳайвонларни зарарсизлантириш эмас, балки инсон яшаш жойларига яқинлашмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шоқолларни қўрқитиш ишлари олиб борилмоқда
Ҳозирда махсус ҳаваскор овчилардан ташкил топган гуруҳ шакллантирилиб, шоқолларни ҳудуддан узоқлаштириш мақсадида “ҳуркитиш ишлари” бошлаб юборилган. Бу усул орқали ҳайвонлар одамлар яшайдиган жойларга яқинлашмаслиги таъминланади.

Ҳуркитиш нима дегани?
Ҳуркитиш ишлари — ёввойи ҳайвонларни, жумладан бўри, шоқол каби йиртқичларни инсон яшайдиган ҳудудлардан йироқлаштиришга қаратилган муҳим чоралардан бири ҳисобланади. Бу ҳаракатлар асосан товуш, ёруғлик ёки бошқа усуллар ёрдамида уларни қўрқитиш ва ўз табиий муҳитига қайтаришга қаратилган.

Мутахассислар аҳолига ваҳимага тушмасликни, аммо ҳушёрликни сақлашни тавсия қилишмоқда. Шоқоллар билан боғлиқ ҳолат вилоят экологик хизматлари томонидан доимий назорат остига олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Урганчда шоқоллар пайдо бўлгани ростми?