
Фермер хўжаликдан жами 20 миллион 755 минг сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан, Мажбурий ижро бюросининг Нарпай туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Қарздор фермер хўжалигига ижро ҳужжати асосида қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш учун белгиланган муддат берилган бўлиб, ушбу муддат ичида қарздорлик тўланмаган.
Шу сабабли, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор фермер хўжалиги тасарруфида бўлган “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ҳозирда мазкур автотранспорт воситасини Мажбурий ижро бюросининг Нарпай туман бўлими томонидан электрон онлайн аукцион савдосига чиқариш бўйича чоралар кўрилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.