Янгиҳаёт туманида очиқ майдонда ёнғин юзага келди

Янгиҳаёт туманида очиқ майдонда ёнғин юзага келди
9 июль куни соат 15:48 да Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги Чортоғ кўчасида жойлашган очиқ ҳудудда қуруқ ўт ва чиқиндилар ёнгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.

Тезкорлик билан ёнғин-қутқарув гуруҳлари белгиланган жойга соат 15:55 да етиб боришди ва келиб чиққан ёнғин соат 16:15 да тўлиқ бартараф этилди.

Ходиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Мутасаддилар томонидан ҳолат юзасидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар