
Ўзбекистонда фуқаролар фикрига таяниб шаклланадиган “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йилги иккинчи мавсуми 15 июлдан расман старт олади. Мазкур мавсум 31 августгача давом этади.
Бу ташаббус орқали маҳаллалардаги долзарб муаммоларни ҳал этиш учун фуқаролар ўз лойиҳаларини тақдим этишлари, кейинчалик улар учун овоз беришлари мумкин бўлади. Ғолиб лойиҳалар давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
Мавсумнинг асосий босқичлари қуйидагича белгиланган:
- Лойиҳа юбориш: 15 июл – 3 август;
- Лойиҳаларни саралаш: 4 – 18 август;
- Тарғибот ишлари: 19 – 21 август;
- Овоз бериш жараёни: 22 – 31 август.
Энг кўп овоз тўплаган ғолиб лойиҳалар 1 сентябрь — Мустақиллик кунида эълон қилинади.
Ҳар бир фуқаро ўз маҳалласидаги аҳоли учун муҳим бўлган масалаларни кўтариб чиқиш ва уларни амалга оширишда фаол иштирок этиши мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.