date

Хорижий корхонанинг "НИВА" машинаси солиқ қарзи сабабли хатланди

Хорижий корхонанинг "НИВА" машинаси солиқ қарзи сабабли хатланди
Солиқ тўлаш - мамлакат иқтисодий ривожи ва ижтимоий барқарорлигининг муҳим шарти. Солиқ қонунчилигига риоя қилмаслик, солиқларни ўз вақтида тўламаслик эса жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Мажбурий ижро бюросининг Пахтакор тумани бўлимига "С.Л." кластерининг солиқ қарздорлигини ундиришга оид ижро ҳужжатлари келиб тушган. МИБ ходимлари қарздорнинг мулкий ҳолатини ўрганиш мақсадида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига сўровномалар юборишган. Натижада, қарздор "С.Л." кластерига тегишли Нива русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланган.

Бироқ, ижро ҳаракатлари давомида қарздор мазкур автотранспорт воситасини хатловдан яширишга уринган. Шу сабабли, давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Кўрилган чоралар натижасида, мазкур автотранспорт топилиб, ўрнатилган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Солиқларни ўз вақтида тўлаш - ҳар бир юридик ва жисмоний шахснинг бурчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижий корхонанинг "НИВА" машинаси солиқ қарзи сабабли хатланди