
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан давлатимиз иқтисодиёти ривожланишининг асосий буғини бўлган тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. Бунда тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирилиши лозим бўлган қарздорликлар мажбурий ижро этиш чораларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий судининг 02.04.2024-йилдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгар "NORT VEST KONSTRAKSH MCHJ" ДМдан даъвогар "O`ZTRANSGAZ AKSIYADORLIK JAMIYATINING URGANCHTRANSGAZ" УК фойдасига жами 2 695 639,9 минг сўм ундириш белгиланган.
Даъвогар ушбу ижро ҳужжатини қонунчиликга кўра дастлаб қарздорга хизмат кўрсатувчи банкга топширган бўлсада, ижро ҳужжати ижроси таъминланмаган.
Шунда у ижро ҳужжати ижросини таъминлаб беришни сўраб, Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлимига мурожаат қилган ва бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Жумладан, бўлим ходимлари томонидан қарздор "NORT VEST KONSTRAKSH MCHJ" ДМнинг асосий банк ҳисоб рақами хатловга олиниб, унга электрон инкассо қўйилган, шунингдек қарздорга тегишли жами 20 та автотранспорт воситаларига тақиқ ўрнатилган.
Шунинг натижасида, 2,6 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари тўлиқ ундирилиб, ундирувчи "O`ZTRANSGAZ AKSIYADORLIK JAMIYATINING URGANCHTRANSGAZ" УКнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар