11:15 / 09.12.2016
7 801

Рязанда беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Рязанда беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Рязань вилоятидаги «Каспий» трассасида юз берган даҳшатли ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Рязань вилоятидаги М-6 «Каспий» трассасининг 268-километрида Volkswagen Jetta автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотади ва MAN русумли бензавозга бориб урилади. Тўқнашувда енгил машина салонида бўлган беш киши ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари, дейилмоқда хабарда.

Авария вақтида бензавозда 40 куб бензин бўлган. Ёнғин келиб чиқмаган. Юк машинаси ҳайдовчисига зарар етмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рязанда беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди