Рус православ черкови бош руҳонийси патриарх Кирилл, Ўзбекистон янги президентига унинг ушбу улуғ лавозимга сайланиши халқ ишончидан дарак деди.
Москва ва бутун Россия патриархи Кирилл Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига сайланиши муносабати билан табриклади ва келажакда ҳам Тошкентдаги Рус православ черкови ҳамда Ўзбекистон ҳукумати орасида ҳамкорлик давом этишига умид билдирди. «Сиз узоқ йиллар давомида ўз халқингизга фидокорона хизмат қилдингиз. Барча куч ва қобилиятингизни мамлакат ривожланиши ва фуқаролар фаровонлиги йўлида сарфладингиз. Бўлиб ўтган сайлов Ўзбекистон аҳолисининг сизга бўлган ишончини намойиш қилди. Улар ўз келажакларини ва бугунги кундаги муҳим муаммоларни сиз билан биргаликда ҳал қилишни умид қилмоқдалар», — дейилган РПЧ раҳбари хабарида. Шунингдек, Патриарх Кирилл Ўзбекистон раҳбарига ўзбек халқига маъсулият билан хизмат қилишда соғлиқ ва муваффақият тилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди