date

Қидирувдаги TRAVERSE қарздорнинг танишини уйида эканлиги аниқланди

Қидирувдаги TRAVERSE қарздорнинг танишини уйида эканлиги аниқланди

Кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда юзага келган қарздорлик суд тартибида Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ундирилади.

Бундай ҳолатда қарздор банк олдидаги қарзини тўлай олмаётган пайтда унга қўшимча ижро йиғими ва жарималар қўлланилиши мумкин. Шу сабабли фуқаролардан олинган кредит маблағларини ўз вақтида қайтариб боргани маъқул бўлади.

Айнан шундай ҳолатлардан бири Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлди.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси иш юритувида мавжуд бўлган, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг қарорига асосан қарздор корхонадан "Ўзсаноаткурилишбанк" АТБ Нукус филиали фойдасига 180.6 млн. сўм ундириш, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “TRAVERSE” русумли автомашинага қаратиш белгиланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг номида бўлган “TRAVERSE” русумли автотранспорт воситаси қарздор корхона жойлашган манзилида аниқланмаганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган..

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларидан бирида қарздорга тегишли автомашина қарздор корхона бошлиғининг яқин танишининг уйидан топилган ва шу кунинг ўзида автомашина тегишли тартибда хатловга олиниб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Келгусида ушбу автомашина электрон-онлайн аукцион савдо майдончаси орқали сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари қўлланилган ижро йиғими ва қарздорнинг банк олдидаги қарзини қоплашга йўналтирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги TRAVERSE қарздорнинг танишини уйида эканлиги аниқланди