Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими томонидан аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш мақсадида алимент билан боғлиқ бир қатор ижро ишлари амалга оширилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар чиқарган ижро ҳужжатларига асосан қарздорлардан ундирувчилар фойдасига вояга етмаган фарзандларини таъминлаш учун алимент маблағларини ундируви белгиланган.
Ижро жараёнида бюро ходимлари қарздорлар ва ундирувчилар билан суҳбатлар ўтказиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар, кўрсатмалар ва тавсиялар берди. Олиб борилган тарғибот ишлари натижасида икки оила ўзаро ярашиб, алимент билан боғлиқ ижро ишлари якунланди ва иш юритувдан чиқарилди.
Мажбурий ижро бюроси аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ўз фаолиятини изчил давом эттиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!