
Голливуд актёри Арнольд Шварценеггер АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг NBC каналида намойиш этиладиган The Celebrity Apprentice реалити-шоусида ижрочи продюсер вазифасини бажаришини қўллаб-қувватлади, деб хабар берди “Даракчи” нашри.
Кўрсатувда Арнольд Шварценеггернинг ўзи бошловчилик қилади.
Илгари Трамп президент бўлиб сайланганига қарамай, реалити-шоунинг ижрочи продюсери вазифасида қолиши ҳақида хабар берилганди. Трамп 2004 йилдан бери мазкур кўрсатувнинг ижрочи продюсери ва бошловчиси вазифасини бажариб келган. Шоунинг рейтинги юқори бўлиб, уч маротаба “Emmy” мукофотини қўлга киритган.
Шварценеггер буни “шунчаки бизнес” деб атади, чунки унинг ўзи ҳам Калифорния штати губернатори вазифасида ишлаётганда “Терминатор” фильми учун гонорар олган. У Трампнинг ўрнига бошловчилик қилиш гарданига “юксак масъулият” юклашини маълум қилди.
Октябрь ойида Шварценеггер республикачилар томонидан президентликка номзоди қўйилган Дональд Трампни сайловда қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар