date

Қарздорнинг ҳаракатига суд баҳо берди

Қарздорнинг ҳаракатига суд баҳо берди

У 136 миллионлик алиментни тўлашни хоҳламаган эди. Фарзандлари моддий таъминоти учун жавобгарликдан қочиб юрган, алимент тўлашдан бўйин товлаган ота ниҳоят топилди.

У 136 млн. сўм миқдорида алимент қарзи йиғилган ҳолда қидирувга берилган эди. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ушланган ва Чуст туманига олиб келинган.

Ўтказилган суд жараёнида унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳолат, алимент тўлашдан бўйин товлаш қонуний жазосиз қолмаслигини яна бир бор исботлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорнинг ҳаракатига суд баҳо берди