“Uzum” брендини ноқонуний ишлатган ресторандан 94 млн сўм ундирилди

“Ф.Т.” МЧЖ “Uzum тезкор” ва “Uzum фоод” товар белгиларига ўхшаш белгидан рухсациз фойдалангани учун ундан жами 94 млн сўм ундирилди. Суд қарорига кўра, маблағнинг 75 млн сўми товон пули, қолган қисми эса давлат божлари ва бошқа харажатлардан иборат. Адлия вазирлиги тадбиркорларга ўз брендини рўйхатдан ўтказишни тавсия қилди.
Ресторанлардан бири “Uzum” кўринишидаги белгини умумий овқатланиш соҳасида ноқонуний ишлатгани аниқланди, деб Интеллектуал мулк янгиликлари хабар берди. Маълумотга кўра, “F.T.” МЧЖ “Uzum тезкор” ва “Uzum food” товар белгисига ўхшаш белгидан рухсатсиз фойдаланган.
“Uzum тезкор” МЧЖ судга мурожаат қилиб, товон пули ундиришни сўради. Суд қарорига кўра, “F.T.” МЧЖдан 75 млн сўм товон, давлат божлари ва бошқа харажатлар ҳисобга олинганда жами 94 млн сўм ундирилиши белгиланди.
Адлия вазирлиги тадбиркорларга ўз брендини рўйхатдан ўтказиш ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатларида “1008” ишонч телефони ёки info@adliya.uz орқали мурожаат қилишни тавсия қилди.































Изоҳлар 0
…