date

288 миллион сўмдан ортиқ давлат божи ундирилди

288 миллион сўмдан ортиқ давлат божи ундирилди

Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, Мажбурий ижро бюросининг Урганч тумани бўлими иш юритувига йирик қарзни ундириш бўйича ижро ҳужжати келиб тушди.

Бюро ходимлари, замонавий ижро тизимининг барча имкониятларидан фойдаланган ҳолда, дарҳол ишга киришдилар.

Қарздор жамиятнинг барча мулкларига тақиқ солиниб, банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилди.

Натижада, 288 миллион 260 минг сўм давлат божи тўлиқ ундирилиб, белгиланган тартибда давлат бюджетига йўналтирилди.

Энг муҳими, бу маблағлар мамлакатимизнинг энг муҳим ижтимоий дастурлари – "Темир", "Ёшлар " ва "Аёллар " дафтарларига тақсимланади.

Бу эса, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига, ёшларга ва хотин-қизларга бевосита ёрдам сифатида етиб боришини англатади.


Сохиба Жуманиязова,

Бюронинг Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 288 миллион сўмдан ортиқ давлат божи ундирилди