date

Қидирувдаги қарздор тоғдаги амакисининг уйидан топилди

Қидирувдаги қарздор тоғдаги амакисининг уйидан топилди

Мажбурий ижро бюросининг Дўстлик тумани бўлими томонидан алимент тўламаган П.А. қидирувга берилган эди. У Зомин туманидаги тоғ ҳудудида яшовчи амакисининг уйида яшириниб юриб, ишлаб юрган.

МИБнинг Жиззах вилояти бошқармаси Қидирув шуъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида П.А. олинган тезкор маълумотлар орқали аниқланди ва бюронинг Дўстлик тумани бўлимига топширилди.

Ҳозирда П.А.нинг жами 30 млн сўмлик алимент қарзини ундириш бўйича чоралар кўрилмоқда. Унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судида маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги қарздор тоғдаги амакисининг уйидан топилди