21:27 / 13.12.2016
6 442

Олимлар сайёрани шошилинч совутиш зарурлигини таъкидлашмоқда

Олимлар сайёрани шошилинч совутиш зарурлигини таъкидлашмоқда

Сайёрамиз атмосферасидаги ўртача ҳарорат ҳаддан зиёд тезкорлик билан кўтарилиб бормоқда. Иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш билан бу жараённи тўхтатиш қийин. Бу ҳақида Ҳарвард университети олимларининг маълумотига асосланиб, Proceedings of the National Academy of Sciences журнали хабар берди. Олимлар сайёрани совутиш учун аэрозоллардан фойдаланишни таклиф қилишмоқда.

2015 йилдаги Париж келишуви инсониятнинг сайёрадаги ўртача ҳарорат ошишини 1,5 даражадан ортишига йўл қўймасликни кўзда тутади. Бироқ илмий тадқиқотлар бу мақсадга эришиш учун карбонат ангидрид чиқиндиларини деярли тўлиқ тўхтатиш кераклигини кўрсатмоқда.

Олимлар глобал исишни тўхтатиш учун ёруғлик акс эттирувчи сульфат аэрозолларни қўллашни таклиф қилишмоқда. Катта миқдордаги заррачалар Ер атмосферасини совутишда ёрдам беради. Бунда ягона камчилик уларнинг озон қатламига зиён етказиши мумкинлигидадир. Бироқ олимлар бунинг ҳам иқлим ўзгаришларидаги муаммоларни бартараф этиши даргумон эканлигини таъкидлашмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар сайёрани шошилинч совутиш зарурлигини таъкидлашмоқда