Ҳайдовчи 82 марта қоида бузган ва ижтимоий тврмоқларда ўзининг эътирозларини билдиришга ҳам улгурган эди.
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувида қарздор фуқаро Х.О.дан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун ижро ишлари иш юритувга келиб тушган.
Қарздор фуқаро бу ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлсада, қарздорликни бартараф этмаган.
Шундан сўнг, қарздорга тегишли "Lacetti" автотранспорт воситаси қидирувга берилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида, ушбу автотранспорт воситаси топилиб, хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.
Агарда, қарздорлик қопланмаса, автотранспорт воситаси аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар