Россия президенти Японияга уюштирадиган сафари давомида жаҳоннинг дзюдо бўйича бошқарувчи ташкилоти — «Кодокан»ни бажонидил зиёрат қилишга сўз берди, деб хабар қилмоқда Дийдоразиз нашри.
Путин дзюдо — ҳамкорга нисбатан ҳурмат, инсонлар билан нафақат спортда, балки ҳаётда ҳам ижобий муносабат ўрнатишга ёрдам беришини эътироф этиб ўтди, деб ёзган нашр. Путин шунингдек, болаликдан ушбу спорт тури билан шуғулланганидан ниҳоятда мамнунлигини эътироф этиб ўтган. «Бу, шак-шубҳасиз, менинг биринчи муҳаббатим эди, дейиш мумкин. Мен спортнинг бошқа турларини ҳам яхши кўраман: сузишни ҳам, чанғи учишни ҳам, мана ҳозир музда хоккей ўйнашни ўрганяпман. Аммо дзюдо — бу шубҳасиз, ҳаётимнинг бир бўлаги, катта бўлаги, ва мен спортдаги машғулотларим айнан дзюдон бошланганидан жуда ҳам хурсандман», — деб тан олган Россия етакчиси Япониянинг «Ниппон» телекомпаниясига берган интервьюсида. Путин суҳбат давомида, ўзига Дзигоро Кано — дзюдо асосчиси катта таъсир ўтказганини эътироф этган. Эслатиб ўтамиз, Владимир Путиннинг Японияга сафари 15 декабрдан бошланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди