СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв Совет Иттифоқини қайта тиклаш учун имконият ҳали мавжудлигини маълум қилди. Бу ҳақида Russian Today телеканали хабар бермоқда.
Совет давлатининг собиқ раҳбари СССР тугатилиши ҳақидаги Беловежа битими имзоланганининг 25 йиллиги муносабати билан ТАСС агентлигига интервью берган. Унинг фикрича, иттифоқни эски чегаралар доирасида қайта тиклаш мумкин. Бунинг учун собиқ иттифоқ республикалари ўз хоҳишлари билан иттифоққа бирлашишлари лозим. Янги иттифоқ айнан СССР бўлмайди, аммо янгича, ўзгача иттифоқ бўлади.
СССРнинг қулаши ҳақида гапирар экан, Горбачёв нима учун курашсиз таслим бўлганини ҳам маълум қилди. Унга кўра, совет давлати президенти СССРда фуқаролар уруши бошланиб кетмаслиги учун шундай қилган. “СССРни сақлаб қолиш учун курашишим мумкин эди. Бунга ишончим комил. Аммо бу ишдан фуқаролар урушининг иси келиб турганди. Мен бошқача йўл танладим – қон тўкилишининг олдини олиш учун ҳокимиятдан воз кечдим”, – дейди Михаил Горбачёв.
СССРни сақлаб қолиш учун охиригача курашганини таъкидлар экан, ўз мағлубияти учун Россиянинг ўша пайтдаги президенти Борис Елциннинг очкўзлигини айбдор қилиб кўрсатган.
Горбачёвнинг сўзларига муносабат билдирар экан, Россия комммунистик партияси аъзоси Валерий Рашкин совет давлати қулашида унинг ўзини айблаган. “Унинг бирорта сўзига ишонмайман. Горбачёвнинг ихтиёрида иттифоқни сақлаб қолиш учун керакли ҳамма нарса: армия, КГБ ҳамда полиция боэ эди”, – деб айтган Россия давлат думаси депутати.
1991 йилнинг 8 декабрь куни Россия, Украина ва Белорусия раҳбарлари совет давлатини тугатиш бўйича Беловежа битимини имзолашган эди. Аслида 1991 йилнинг августидаги ГКЧП фитнасидан кейиноқ иттифоқ амалда парчаланиб кетган, Беловежа битими шу парчаланишни расман тасдиқлаган, холос.
Россияда сўнгги йилларда Совет Иттифоқини қайта тиклаш учун ҳаракатлар кўзга ташланмоқда. Жорий йилнинг ноябрь ойи охирида ўтказилган сўровномаларда Россия аҳолисининг 51 фоизи СССРни қайта тиклашни ёқлашини маълум қилган.
Манба: Sof.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди