
АҚШнинг Флорида штатидаги Жексонвилл шаҳрида яшовчи ўқитувчи Надин Эбри 4-синф ўқувчиларига бўлиш, кўпайтиришни ўргатиш мақсадида янги инновацион услубни ўйлаб топди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.
Дарс пайтида суратга олинган шундай видеолардан бирини ўқитувчи ўзининг “Фесбук” саҳифасига жойлаштирди. Унда доска ёнида қизғин рақсга тушаётган қизни, унга мисол ечишда ёрдам бериб, жўр овозда куйлаётган ўқувчиларни кўриш мумкин.
Болалар “Бўл, кўпайтир, айир, қўш”, деб куйламоқда.
Эбри бундай методика ҳақиқатан ҳам синфда давоматнинг кўтарилишига ёрдам бераётгани, болалар ҳамма нарсани қўшиқ қилиб куйлашга ўрганишгани ҳақида гапирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар