date

Мажбуриятдан четга қочмоқчи бўлган манзилга бора олмади

Мажбуриятдан четга қочмоқчи бўлган манзилга бора олмади

Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор М.Р.дан ундирувчи К.К. фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қарздор М.Р. алимент қарзини тўлаши лозимлиги ҳақида бир неча марта огоҳлантирилган, шунга қарамасдан алимент тўлашдан қочиб яширинганлиги учун қарздорга нисбатан 24.09.2024 йилда қидирув эълон қилинган.

Бюронинг қидирув шуъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув натижасида қарздор М.Р. Тошкент вилоятига чиқиб кетаётганлиги аниқланиб, йўлда ушланган ва бюронинг Балиқчи туманига олиб келиниб, давлат ижрочисига топширилган.

Қарздор М.Р. 40,6 млн сўм алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келаётганлиги сабабли унга нисбатан тўпланган иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мажбуриятдан четга қочмоқчи бўлган манзилга бора олмади