16:38 / 20.12.2016
19 563

Баҳодир Матлюбов нафақадан Ички ишлар тизимига қайтарилди

Баҳодир Матлюбов нафақадан Ички ишлар тизимига қайтарилди

Собиқ Ички ишлар вазири, нафақадаги генерал-лейтенант Баҳодир Аҳмедович Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси раҳбари вазифасига тайинланди. У вазир лавозимидан 2013 йил 14 декабрда нафақага чиққан эди.

Баҳодир Аҳмедович Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири бўлгунга қадар 2004-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қумитаси раиси сифатида фаолият олиб борган.

Генерал-лейтенант Баҳодир Аҳмедович Матлюбов 1952 йилда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Самарқанд давлат университетининг кимё (1973), ҳуқуқ (1983) факультетларини ҳамда Ички ишлар академиясини тамомлаган.

1973-1997 йиллар давомида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида турли лавозимларда фаолият юритган.

2001 йилда генерал-лейтенант унвонига сазовор бўлди. 2004-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Баҳодир Матлюбов нафақадан Ички ишлар тизимига қайтарилди