Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Onodera User Run компанияси раҳбарияти билан музокара ўтказди.
Мулоқот давомида меҳнат миграцияси йўналишида амалга оширилаётган қатор қўшма ташаббуслар, шунингдек, истиқболдаги режалар батафсил кўриб чиқилди.
Onodera User Run компанияси ўзбекистонлик йигит-қизларга япон тили ва турли касблар сир-асрорларини ўргатишга қаратилган йирик лойиҳани амалга оширмоқда. Хусусан, мазкур компания ташаббуси билан Тошкент шаҳрида махсус ўқув маркази ташкил этилмоқда.
Бу таълим масканида билим ва кўникмаларга эга бўлган талабгорлар келгусида Япониянинг турли соҳаларида — ҳайдовчилик, қарияларга хизмат кўрсатиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишларда иш билан таъминланиши мумкин бўлади.
Учрашув якунларида эса икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ва мулоқотни изчил давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.
Фото: "Дунё" АА
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!