18:30 / 21.12.2016
13 320

2017 йил башорати: Товуқ йили нималарни ваъда қилмоқда?

2017 йил башорати: Товуқ йили нималарни ваъда қилмоқда?

2017-йил Товуқ йили нималарни ваъда қилади? Йил омадли келиши учун Янги йил байрамини қандай либосда кутиш керак?

Йил қандай келади?

Оловранг товуқ — интилувчан ва етакчи. Камтарлик ва ўзига ишончсизлик каби ҳислатлар унга ёт, у буларни қабул қилмайди. Аммо кучли ва жасур инсонларга бу йил омад ёр бўлиши турган гап. Товуқ — ажойиб рўзғор бекаси. Агар оилада товуқ йилида туғилганлар бўлса, демак бу йил ўша оилада тўкин-сочинлик бўлади.

Интернет оламида келтирилган мунажжимлар башоратида келтирилишича, бу йил режалари ва орзулари эзгулик ҳамда яхшиликка ишончга асосланган ҳақиқатпарвар ва адолатли инсонларга омад кулиб боқади.

Янги йил дастурхонида қандай таомлар бўлиши лозим?

Мунажжимлар башорат қилишига кўра, янги йил дастурхонида парранда гўшти, жумладан товуқ гўштидан тайёрланган таомлар бўлмагани маъқул. Мазали таомларни тайёрлашда қўй ёки мол гўштидан фойдаланган яхши, дейди улар. Шунингдек, безак сифатида тухумлардан ҳам фойдаланиш тавсия этилмайди.

Янги йилда қандай либос танлаш керак?

Оловранг товуқ — ёрқин ва ғурурли қуш бўлгани учун байрамга ҳам шунга монанд либос танлаган маъқул. Бу — қизил, тўқ сариқ, жигарранг қизил, сариқ ёхуд малла рангдаги либослар бўлиши мумкин. Шунингдек, қора рангдаги либосларни ҳам. Либос танлаётганда совуқ ранглардан қочиб, ёрқин ҳиссиётлар ва ишқ, гуриллаб ёнаётган гулханни эслатувчи ёрқин ва илиқ рангларни танлаш керак бўлади.

Пул, пул, пул

Дунёдаги ноқобил иқтисодий вазият туфайли инсонларнинг молиявий ҳолати йил бошида бир оз мураккаброқ бўлиши мумкин, дейди башоратлар. Таъкидланишича, ўз иқтисодий ҳолатини яхшилашни истайдиганлар Янги йил куни бойиб кетишни эмас, балки иш ва бизнес соҳасида омад кулиб боқишини ният қилишлари керак. Тақдир сизга нисбатан шафқат кўрсатишини кутманг, ҳаракат қилинг!

Соғлиқ

Товуқ дангасаликни ёқтирмайдиган жонивор бўлгани учун, эрта туриш, жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш, даволовчи врачлар билан учрашиш, кўпроқ табиат қўйнида сайр қилиш ва иммунитетни кучайтириб боришга жиддий эътибор қаратинг. Соғлиқдаги майда муаммоларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш сурункали касалликлар яллиғланишига олиб келиши мумкин.

Муҳаббат ва оила

Бу йилда ишқий муносабатлар бир маромда кечмайди. Мунажжимлар башоратига кўра, жанжал ва можароларнинг олдини олишда ўзгаларни тинглай билиш, ён босиш каби ҳислатлар ёрдам бериши мумкин.

Мунажжимлар башоратига кўра, товуқ уятчанликни ёқтирмайди, шу боис, агар кимнидир анча вақтдан буён ёқтириб юрган бўлсангиз, ташаббускорликни қўлга олинг. 2017 йилда юрагига қулоқ солиб иш тутадиганларга омад ёр бўлади, лекин бу дегани каллага келган фикрни амалга ошириш керак, деганимас. Ҳар қандай ўйланмай қилинган иш ортида кўнгилсизликлар кетма-кетлиги туриши мумкинлиги ёдингиздан чиқмасин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2017 йил башорати: Товуқ йили нималарни ваъда қилмоқда?